Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус сабабли Хитойдаги яна бир шаҳар ёпилди
Коронавирус тарқалиши хавфи сабабли 27 январдан Гуандун провинциясидаги Шаньтоу шаҳрига кириш тақиқланди.
Маълум қилинишича, Шаньтоу шаҳрига автомобиль ва сув транспорти ҳамда пиёдаларнинг кириши тақиқланади. Шаҳардаги район ва уездларни боғлаб турувчи йўллар ёпилади.
Айни вақтда парклар, дўконлар, бозорлар ва бошқа ижтимоий объектларга киришда барчанинг тана ҳарорати ўлчанмоқда. Айрим жойларга ҳимоя ниқобисиз кириш тақиқланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, вирусдан вафот этганлар сони 56 кишига етган, коронавируснинг янги туридан келиб чиққан пневмония билан касалланганлар сони 1975 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
18:29
Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026