Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған БАА Ливиядаги жангариларни молиялаштираётганини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Бирлашган Араб Амирликлари Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтарга ёрдам бераётган ёлланма жангариларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда деб ҳисоблайди. У бу ҳақда журналистлар билан суҳбатида айтди.
"Германия канцлери Ангела Меркелнинг Туркияга ташрифи чоғида Ливиядаги вазиятни батафсил муҳокама қилдик. Биз уларга Ҳафтарнинг ёлғончи эканлигини айтдик. Миср Абу-Даби маъмурияти сингари Ҳафтарнинг асосий тарафдори ҳисобланади", - деди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, БАА уларни нафақат молиявий қўллаб-қувватлайди, балки қурол-яроғ ҳам етказиб беради.
Аввалроқ 19 январь куни Берлинда ўтказилган конференцияда Халифа Ҳафтар Ливияда сулҳ тузиш тўғрисидаги битимни имзолашдан бош тортгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
12:19 / 29.05.2026
“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос
11:16 / 25.05.2026