Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим вазирининг ёшлар сиёсати бўйича илк маслаҳатчиси тайинланди
Аброр Йўлдошев
Бугун, 28 январь куни Мактабгача таълим вазирининг Ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси – Ёшлар етакчилари кенгаши раиси тайинланди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тизимдаги янги лавозим айни пайтда вазирликнинг Халқаро муносабатлар ва инвестициялар бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Аброр Йўлдошев Комилжоновичга топширилган.

«Бугун биз учун тарихий кун. Чунки мактабгача таълим тизимида ёшлар масалалари бўйича илк лидерни танладик.
Бундан кейин тизимнинг ҳар бир вилоят ва туман бошқармаларида ҳам ёшлар етакчилари тайинланади. Чунки раҳбарлар учун ёш кадрлар худди электр двигатель кучидай зарур. Чунки улар нафақат мактабгача таълим тизимидаги ёш кадрларни, балки биз каби каттароқ авлод вакилларини ҳам ортидан эргаштира олади», – деди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Маълумот учун, Аброр Йўлдошев 1992 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2014 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган, мутахассислиги бўйича иқтисодчи.
Мавзуга оид
10:07 / 26.12.2025
Мактабгача ва мактаб таълими: 2025 йилда 59 та янги мактаб ишга туширилди
18:28 / 09.09.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими аёлга жинсий алоқа эвазига лавозим таклиф қилди
20:40 / 09.07.2024
Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университетига ректор этиб тайинланди
09:28 / 24.03.2023