09:28 / 24.03.2023
13524

Агриппина Шин Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди

Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг  биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди.

Фото: Kun.uz

Агриппина Шин 1958 йил Сирдарё вилоятида туғилган. Тошкент электротехника алоқа институти (ҳозирги Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. 

У меҳнат фаолиятини 1980 йилда Тошкент электротехника алоқа институти илмий-тадқиқот лаборатория катта муҳандиси сифатида бошлаган.

1987-1993 йилларда Тошкент шаҳридаги 4-ҳунар техника билим юртининг ишлаб чиқариш таълими устаси, 1993-2001 йилларда Тошкент шаҳридаги 4-ҳунар техника билим юртининг ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари бўлган.

2001-2017 йилларда Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, 2017-2022 йилларда Ўзбекистон мактабгача таълим вазири сифатида ишлаган.

Агриппина Шин 2022 йилда мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. 

Маълумот учун, январ ойида президент қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилганди.

Унга кўра, Усмон Шарифхўжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

  • Темур Комилов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Дилшод Кенжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Узоқ Бегимқулов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Алишер Уббиев мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Top