Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбирларда фаол қатнашган ёшларга олийгоҳга кириш учун тавсияномалар берилади
Бугун, 28 январь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбарияти ҳамда санъат соҳасида таҳсил олаётган ёш истеъдодлар ўртасида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида санъатга кириб келаётган ёшлар учун берилаётган бир қатор имтиёзлар хусусида маълумот берилди.
“Ўзбекконцерт” раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг қайд этишича, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашнинг бир неча шакллари жорий қилинмоқда.
“Жамиятда ўзини фаол кўрсатаётган, турли маданий концерт тадбирларида муносиб иштирок этаётган, санъатимизни тарғиб қилишда жонкуярлик қилаётган истеъдод эгалари санъат ва маданият олийгоҳларига ўқишга киришлари учун Маданият вазирлиги ва “Ўзбекконцерт” томонидан тавсиянома берилади”, деди у.
Шунингдек, маълум қилинишича, ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжи бўлган истеъдод эгаларини уй-жой билан таъминлаш учун Маданият вазирлиги ҳамда "Ўзбекконцерт" муассасаси томонидан тавсияномалар берилиши режалаштирилган.
Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг қўшимча қилишича, ёш истеъдодларни кашф қилиш борасида ўтказиладиган турли танловларда ғолиб бўлган ёшларга 5 миллиондан 20 миллион сўмгача миқдорда моддий рағбатлантириш ҳам йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёш истеъдодларга лицензия бепул берилиши хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
07:32 / 19.08.2025