Юнусобод фожиаси бўйича ҳукумат комиссияси хулосаси нега эълон қилинмаяпти? – Мутасадди жавоб берди
Олти нафар ҳамюртимизнинг ўлимига сабаб бўлган Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган бахтсиз ҳодисага бир ярим ой бўлди. 18 декабрь куни ҳодиса сабабларини ўрганиш, оқибатларини бартараф этиш ҳамда келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилганди.

Бироқ орадан шунча вақт ўтганига қарамай, ҳалигача комиссия хулосаси, фожианинг сабаблари ҳамда айбдорлари маълум қилинмади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспексияси бошлиғи Қудратулло Одинаев 29 январь куни Kun.uz мухбирининг Ҳукумат комиссияси хулосаси нега кечикаётгани ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб берди.
«Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари Ҳукумат комиссияси таркибида иштирок этиш учун жалб қилинган бўлиб, вазирликнинг Давлат меҳнат инспекцияси иштирокида бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганиб чиқилмоқда. Фожиа оқибатида ҳалок бўлганларга тўланиши керак бўлган товон пулларини ҳисоблаш жараёнлари давом этмоқда. Барча ташкилотларнинг хулосалари умумлаштирилган ҳолда прокуратура органларига тақдим этилган.
Шунингдек, ҳодиса қурбонларининг оилаларига товон пулларини тўлаш бўйича тегишли тартибда прокуратура билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. Узоғи билан 2-3 кун ичида комиссия хулосаси эълон қилинади ва бу ҳақда ОАВ орқали жамоатчиликка маълумот берилади», деди Қудратулло Одинаев.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган низомда 5 ва ундан зиёд кишининг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодисалар Ҳукумат қарори асосида тузилган комиссия томонидан текширилиши, комиссия 15 кун мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқиб, махсус текшириш далолатномасини тузиши кераклиги белгилаб қўйилган.
Ҳукумат комиссияси далолатномасига асосан марҳумларнинг ўлими уларнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда юз бергани тасдиқланса, қонунларда белгиланган тартибда ва миқдорларда бошқа тўловлар ҳам амалга оширилиши лозим бўлади. Жумладан, Меҳнат кодексининг 192- ва 193-моддалари ходимнинг вафоти муносабати билан унинг қарамоғида бўлган шахсларга зарар тўловлари тўланиши лозимлигини кўзда тутади.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади

09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди

07:30 / 21.04.2025
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади

22:28 / 16.04.2025