Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook фойдаланувчиларга 550 млн долларлик компенсация тўлашга рози бўлди
АҚШнинг Facebook компанияси Иллинойс штати аҳолиси томонидан унга қарши билдирилган эътирозлар бўйича 550 млн долларлик компенсация тўлашга рози бўлди. Компания фуқароларнинг биометрик маълумотларини ноқонуний тўплашда айбланган.
The New York Times нашрининг ёзишича, Иллинойс аҳолиси уларнинг биометрик маълумотлари Facebook ижтимоий тармоғида уларнинг розилигисиз тўпланганидан арз қилган. Ушбу ҳолат бўйича тафтиш 2015 йилда шикоят қилувчилар Facebook’нинг юзни таниш тизими Facebook маъмуриятига ижтимоий тармоққа юкланувчи фотосуратлар бўйича фойдаланувчиларнинг кўзлари ранги ҳақидаги маълумотни тўплаш ва сақлаш имконини беришини айтишгандан кейин бошланган. Шикоят аризасида таъкидланишича, шу йўл билан тахминан 6 млн интернет-фойдаланувчининг ҳуқуқлари бузилган.
Шундан кейинги йиллар давомида Facebook ҳуқуқшунослари шикоят аризасининг жамоавий мақомини ўзгартиришга ва суд тафтиши тўхтатилишига эришишга ҳаракат қилишган. Энди эса компания эътирозларни ҳал қилиш мақсадида мўмайгина пул тўлашга рози бўлгани маълум қилинди.
“Биз ҳамжамиятимиз ва акциядорлар манфаати йўлида бу масалани ўтмишда қолдириш учун уни ҳал қилишга қарор қилдик”, деб айтган компаниянинг молиявий директори Дэвид Венер.
Бугунги кунда Facebook ижтимоий тармоғи аудиторияси ойига 2 млрдга яқин фаол фойдаланувчини ташкил қилади. Компаниянинг 2018 йил натижаларига кўра соф даромади 22 млрд доллардан ошган.
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:07 / 11.06.2026
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
19:00 / 28.04.2026