Жаҳон | 14:44 / 30.01.2020
3081
1 дақиқада ўқилади

Стокҳольмдаги галереядан Сальвадор Далининг ўндан ортиқ асарлари ўғирлаб кетилди

Сальвадор Дали

Швециянинг Стокҳольм шаҳридаги Couleur галереядан рассом Сальвадор Далининг 10-12та бронза скульптура ва гравюралари ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда галерея эгаси Педер Энстрем Aftonbladet нашрига маълум қилди.

Хабар қилинишича, ҳар бир асар 200-500 минг швед кронаси (19-47 минг евро) туради, ўғирлаб кетилган асарларнинг умумий қиймати 380 минг еврога боради.

Ўғрилар Дали асарларини 30 январь куни эрталаб Audi автомобилига юклаб олиб кетишган. Полиция жиноятчиларни ҳозирча топа олмади.

Ўтган йил 15 октябрда Сан-Францискодаги галереядан Далининг нархи 20 минг доллар турадиган «Ёнаётган жирафа» картинаси 32 сония ичида ўғирлаб кетгани хабар қилинганди. Унинг ҳаракатлари кузатув камерасида қайд этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид