21:48 / 31.01.2020
0
8123

Airbus Россия ва Хитойдаги амалдорларга пора бериш тўғрисидаги иш доирасида 4 млрд доллар жарима тўлайдиган бўлди

Airbus ўз даромадини 1,05 млрд еврога ошириш учун 16 мамлакатда пора берган.

Европанинг Airbus SE авиасозлик концерни пора тўғрисидаги ишни ҳал қилиш учун 4 млрд доллар жарима тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Airbus ўз даромадини 1,05 млрд еврога ошириш учун 16 мамлакат, жумладан Япония, Россия ва Хитойда пора берган, деди Франция миллий молиявий прокуратураси прокурори Жан-Франсуа Бонер.

Даъволарни ҳал қилиш Airbus янги бозорларга чиқишда пора бериш учун воситачиларни жалб қилганлиги тўғрисидаги тўрт йилдан буён давом этаётган терговга чек қўяди. Компания Франция ҳукуматига 2,1 млрд, Буюк Британияга 983 млн ва АҚШга 530 млн евро тўлашга рози бўлган.

Тергов ишлари компаниянинг сотув ишларига масъул барча раҳбар ва ходимлари алмашишига олиб келган. Airbus терговчиларга бир неча миллионта ҳужжат тақдим қилган ва ахлоқ нормаларининг янги тизимини ташкил этган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top