Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Хитой билан чегарани ёпди ва авиаалоқани тўхтатди
Қирғизистон коронавирус эпидемияси сабабли Хитой билан чегарасини ёпди ва авиаалоқани тўхтатди.
Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматида маълум қилинди.
“Қирғизистон Хитой билан давлат чегарасини вақтинчаликка ёпди ва авиаалоқани тўхтатади”, дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, ушбу қарор коронавируснинг Қирғизистонга олиб кирилиши ва тарқалиши олдини олиш бўйича штаб томонидан қабул қилинган.
Қирғизистон ҳукуматида таъкидланишича, айни вақтда мамлакат ҳудудида коронавирусдан касалланиш бўйича бирорта ҳолат қайд қилинмаган. Чегараларда кучли назорат ўрнатилган, мамлакатга кираётган барча тепловизорлар ёрдамида текширилмоқда. Хитойдан келаётган фуқаролар тиббий изоляторларга карантинга жўнатилмоқда.
Аввалроқ Қирғизистоннинг Хитой билан чегараси қўшни давлатда янги йил нишонланиши сабабли 23 январдан 1 февралгача ёпилган эди. Шунингдек, Хитойдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ва гўшт ҳамда гўшт маҳсулотлари олиб кирилиши тўхтатилганди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Хитойда Қирғизистоннинг 4,6 мингга яқин, жумладан Уханда 14 фуқароси қолмоқда.
Мавзуга оид
08:55
Хитой энг узун темирйўл кўприклари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026