Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон коронавирус сабабли Хитойга рейсларни тўхтатди
Туркманистон янги коронавирус сабабли Хитойга парвозларни тўхтатган давлатлар қаторидан жой олди.
Расмий Ашхобод коронавирус эпидемияси сабабли 1 февралдан Хитой пойтахти Пекинга парвозларни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда “Туркманистон ҳаво йўллари” агентлиги маълум қилди.
Хабарда таъкидланишича, вируснинг тарқалиши олдини олиш мақсадида “Туркманистон” авиакомпанияси Хитой пойтахтига рейсларни вақтинчалик бажармайди.
“Туркманистон” авиакомпанияси юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди, бироқ йўловчиларимиз ва экипажлар аъзолари хавфсизлиги биз учун устувор ҳисобланади”, дейилган хабарда.
“Туркманистон ҳаво йўллари” рейслар қайта йўлга қўйилиши ҳақида олдиндан маълум қилишга ваъда берган.
Таъкидланишича, авиакомпания Пекинга ҳафтасига иккита рейс амалга оширади.
Аввалроқ Ўзбекистондан Хитойга ва Хитойдан Ўзбекистонга авиапарвозлар вақтинчалик тўхтатилгани маълум қилинганди. Ўзбекистон фуқароларининг Хитойдан эвакуация қилиниши учун чартер рейслар ташкиллаштирилади.
Охирги маълумотларга кўра, Пекинда вирусдан касалланганлар сони 156 нафарга етди. Хитой бўйича вирусдан вафот этганлар сони 259 нафарни, касалланганлар 11,7 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026