Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Пекин аэропортида қолиб кетган ўзбекистонлик талабаларга ёрдам кўрсатади
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси авиақатновлар бекор қилингани туфайли Пекин аэропортида қолиб кетган 3 нафар ўзбекистонлик талаба билан боғланди.
Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси Хитой билан авиақатновлар бекор қилиниши сабабли 2 февраль куни Пекин шаҳри аэропортида 3 нафар ўзбекистонлик талаба қолиб кетгани тўғрисида тарқалган хабарни тасдиқлади.
«Талабалар билан алоқа ўрнатилган ва дипломатлар муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда», дейилади Ташқи ишлар вазирлигининг ушбу хабар бўйича изоҳида.
Бундан аввалроқ, телеграмдаги Alimoff канали муаллифи Пекин аэропортида уч нафар ўзбекистонлик талаба қолиб кетгани ҳақида хабар берганди.
«Ҳозир менга Хитойдан талабалар чиқишди. Улар 3 киши. Хабар беришларича, Пекин—Истанбул—Тошкент йўналиши бўйича самолётга билет олишган, аммо рейс қолдирилган ва талабаларга пуллари ҳам қайтариб берилмаган. Ҳозир 3 нафар юртдошимиз Пекин аэропортида пулсиз, умидсиз аҳволда ўтирибди. Булар Ҳакимов Улуғбек, Шафоатов Рустам ва Ғаффорова Наргиза.
Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги, Хитойдаги элчихона вакилларидан илтимос қилиб қоламиз, ушбу талабаларга ёрдам беринг. Хитойдаги бошқа юртдошларимиздан ҳам илтимос қилиб қоламан, болалар жуда тушкун кайфиятда. Ҳали улар жуда ёш, ораларида қиз бола ҳам бор. Эътиборсиз, тақдир қўлига қолиб кетишмасин», дейилганди хабарда.
Элчихона Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавирус (2019-nCoV) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилган.
Боғланиш маълумотлари:
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими:
Азиз Хилватов +86 138 1120 4471
Бобур Яхяев +86 135 1102 4242
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси ходимлари:
Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245
Нодир Нурматов +86 158 1047 7270
Шуҳрат Умиров + 86 139 1175 4476
Рустам Назаров +86 138 0122 1452
Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848
Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
Аваз Камолов +86 178 1070 2707
«Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, сизлардан турли миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни, ҳис-ҳаяжонга берилмасликни ва хотиржамликни сақлашни яна бир бор сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
15:00 / 29.07.2025