Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади
Масжид ҳудудида бир вақтнинг ўзида 120 мингга яқин киши намоз ўқиши мумкин бўлади. Қурилиш ишлари 2009 йил октябрда бошланганди.

Душанбе шаҳрида қурилган Марказий Осиёдаги энг катта масжид март ойида очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди «Авеста» агентлиги.
Мамлакат архитектура ва қурилиш қўмитасининг маълум қилишича, Марказий Осиёдаги энг катта жомеъ масжид қурилиши тўлиқ ниҳоясига етган.
«Объект ўтган йил октябрда Қатар амири иштирокида фойдаланишга топширилиши режалаштирилганди. Қатар амири Тожикистонга кела олмаганди ва унинг ташрифи шу йилнинг март ойига мўлжалланган. Масжид ҳам расман ўшанда очилиши кутилмоқда», – деди манба.
Хабар қилинишича, масжид ҳудудида бир вақтнинг ўзида 120 мингга яқин киши намоз ўқиши мумкин бўлади. Қурилиш ишлари 2009 йил октябрда бошланганди.
Қурилиш лойиҳаси Тожикистон ва Қатар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Масжид ҳар бирининг баландлиги 75 метр бўлган тўртта минора, 47 метрли асосий гумбаз ва яна 20та катта-кичик гумбазлардан иборат.
Душанбе шимолида 12 гектар майдонда жойлашган масжидда намозхоналар, кутубхона, музей, мажлислар зали ва учрашувларни ўтказиш учун меҳмонларни қабул қилиш зали мавжуд.
Лойиҳа қарийб 100 млн доллар деб баҳоланмоқда. Хабар қилинишича, лойиҳа Қатар ҳукумати томонидан молиялаштирилган.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
10:17 / 25.03.2026