Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят қидирув бўлими бошлиғига 1000 доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ИИБ ходимига 1000 доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди.
Иллюстратив фото
Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бўстонлиқ тумани ИИБга келиб тушган аризада хусусий заводларнинг бирига тегишли бўлган мулк ўғирлаб кетилганлиги ва қонуний чора кўрилиши сўралган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумондор сифатида жалб қилинган, Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро Ғ.Т. ҳақиқатдан ҳам 3 фазалик 32 метр кабель ва “Тельфер” номли юк кўтариш мосламасини заводдан ўғирлаб, А. исмли танишига 3 миллион сўмга сотиб юборганини маълум бўлади. Жинояти фош бўлишини истамаган Ғ.Т. туман ИИБ Жиноят қидирув бўлим бошлиғи подполковник А.Б.га ишни унинг фойдасига ҳал қилиб беришини сўраб, эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилади.
Ҳолат бўйича подполковник А.Б.нинг аризасига асосан, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва ҳамкорликдаги тузилмалар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Т. 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ИИБ ходимига пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:07
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
08:49 / 30.12.2025
Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан ушланди
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
08:41 / 24.12.2025