Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг энг йирик ритейлерларидан бири Хитойдан мева-сабзавот импортини тўхтатди
Россиянинг энг йирик ритейлерларидан бири бўлган “Магнит” компанияси янги коронавирус тарқалиши ва логистика мураккаблашиши хавфи сабабли Хитойдан мева-сабзавот импортини тўхтатди.
Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
2019 йил натижаларига кўра, Хитойда етиштирилган помидор, қалампир, мандарин, узум ва помело (цитрус мева) “Магнит” айланмасининг 0,9 фоизини ва мева-сабзавотлар савдосининг 3 фоизини ташкил қилган. Компания жорий йил бошидан бу маҳсулотларни бошқа давлатлардан – Марокаш, Исроил, Туркиядан импорт қилишни бошлаган ва Россияда етиштирилган сабзавотлар харидини кўпайтирган.
Компанияда таъкидланишича, айни вақтда маҳсулотлар етказилиши узлуксиз ва керакли ҳажмда амалга оширилмоқда. Уларнинг фикрича, харид қилиш ва логистикадаги ўзгаришлар мева ва сабзавотлар нархига сезиларли таъсир қилмайди.
“Магнит” Россиянинг тушум бўйича икккинчи ва дўконлари сони бўйича биринчи рақамли ритейлери ҳисобланади. 2019 йил сентябри охирига кўра, тармоқ 20497 та, жумладан 14507 та “уй олдидаги дўкон”га, 467 та супермаркетга ва 5523 та пардоз-андоз дўконига эга бўлган.
Мавзуга оид
16:35
Кипрда “Уралкалий” собиқ раҳбари Владислав Баумгертнер бедарак йўқолди
15:47
Кипер: Россия Панама ва Сан-Марино байроқлари остидаги кемаларга ҳужум қилди
14:21
Роскомнадзор Россияда Roblox’ни блокдан чиқаришдан бош тортди
10:43