Жаҳон | 18:09 / 03.02.2020
18193
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Россиядан коронавирусга қарши курашда ёрдам сўради

Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги янги турдаги коронавирус тарқалишининг олдини олишда Россиядан ёрдам сўради. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Бибихонум Дарвешзода маълум қилди.

Фото: REUTERS

Унинг сўзларига кўра, Роспотребнадзор бу борада кўмак беришни ваъда қилган. Ҳозирда Тожикистон тепловизорлар, диагностика ускуналари ва дори воситалари етказиб берилишини кутмоқда.

Шу билан бирга, Тожикистон шифокорларни махсус либос билан таъминлаш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан музокара бошлаган.

Аввалроқ Россия ЕОИИ ва МДҲ давлатларига коронавирусни лаборатор диагностика қилиш воситаларини етказиб бераётгани хабар қилинганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирусдан бир кун ичида 57 киши вафот этди. Шу тариқа, эпидемия бошлангандан бери унинг қурбонлари сони 361 нафарга етди, касалланганлар эса яна 2829 кишига кўпайиб, 17205 нафарни ташкил қилмоқда. Яна 22 давлатда 148 киши касалликка чалингани қайд этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид