Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ухандаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш тартиби ҳақида маълумот берилди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 4−5 февраль кунлари Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади. Ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича чартер рейс Ухандан бепул, Пекиндан эса пулли амалга оширилади
Ўзбекистон президентининг буйруғига биноан ташкил этилган ҳукумат комиссияси қарорига асосан Uzbekistan Airways жорий йилнинг 4−5 февраль кунлари чартер рейсларини амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Авиарейслар қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
- Пекин-Тошкент (иккита рейс) — авиабилетлар ўртача тарифдан паст;
- Ухан-Тошкент (битта рейс) — тўловсиз парвоз.
Ушбу рейсларга чипталарни сотиб олиш учун сиз Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ваколатхонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш керак:
Элчихонанинг консуллик бўлими:
Азиз Хилватов +86 138 1120 4471
Бобур Яҳёев +86 135 1102 4242
Элчихона вакиллари:
Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245
Нодир Нурматов +86 158 1047 7270
Шухрат Умиров +86 139 1175 4476
Рустам Назаров +86 138 0122 1452
Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848
Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
Аваз Камалов +86 178 1070 2707
Uzbekistan Airways ваколатхонаси:
Тробов Мурод +86 184 0196 9633
Алексей +86 186 0195 8683
«Ушбу рейслар Хитойда коронавирус инфекцияси авж олиши муносабати билан амалга оширилмоқда. Ҳар бир самолёт тиббиёт ходимлари ва вирусология соҳасидаги мутахассислар, замонавий диагностика асбоблари, шахсий ҳимоя воситалари ва зарур тиббий препаратлар билан таъминланган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда парвозларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Авиакомпания ушбу рейсларнинг йўловчилари етиб келганидан кейин вақтинча яшаш марказига юборилиши муносабати билан бўлғуси йўловчилардан Тошкентдаги аэропортда йўловчилар билан учрашмаслик сўради. Келиш вақти кейинроқ эълон қилинади», дейилган хабарда.
Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиш керак бўлади: +998 (71) 276−49−66.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хитой билан мунтазам авиарейсларни вақтинча тўхтатди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, бугунги кунга қадар Ўзбекистон фуқаролари орасида инфекция қайд этилмаганини маълум қилган.
Коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрида 81 нафар ўзбекистонлик бор, улар Ўзбекистонга олиб келингач, икки ҳафта давомида карантин ҳолатида сақланади.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
18:47 / 21.08.2025
Uzbekistan Airways йўловчилар шахсий маълумотлари тарқаб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди
19:00 / 14.08.2025
Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!
15:47 / 06.08.2025