Жаҳон | 21:31 / 04.02.2020
10646
1 дақиқада ўқилади
Макроннинг Польшага ташрифи вақтида хизмат машинаси бузилиб қолди
Франция президенти Эммануэль Макроннинг Варшавага ташрифи вақтида зирҳланган хизмат машинаси бузилиб қолди ва у йўлини оддий Citroen’да давом эттиришига тўғри келди.
Макрон 4 февралда Польшага 2 кунлик ташрифини бошлади. Унинг ушбу давлатдаги биринчи тўхташ жойи пойтахт Варшава бўлиб, у бу ерда Польша президенти Анжей Дуда билан учрашган. Бироқ учрашувдан кейин Макроннинг машинасини юрғиза олишмаган, деб хабар берди Dziennik.pl нашри.
Аниқланишича, Макроннинг зирҳланган Renault Espace машинаси бузилиб қолган. Шундан кейин Макрон Франциянинг Варшавадаги элчисининг Citroen C6 машинасида ҳаракатланишига тўғри келган.
Мавзуга оид
22:20 / 29.05.2023
Польша 1 июндан Россия ва Беларус юк машиналари учун чегарасини ёпди
12:24 / 26.12.2022
Польша Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
07:53 / 02.12.2022
Владимир Норов Польшага ташриф буюрди
00:18 / 18.11.2022