Light | 21:53 / 04.02.2020
17161
2 дақиқада ўқилади

Мисрда дунёдаги энг катта уй қурилиши режалаштирилмоқда

Мисрлик магнат ва архитектор Муҳаммад Хадид Қоҳира шаҳри яқинида кўп қаватли уй қурмоқчи.

Объект 30 минг киши яшашига мўлжалланган ва дунёдаги энг катта яшаш маскани бўлади, деб ёзмоқда Daily Mail.

Ўй лойиҳаси

Майдони кичикроқ шаҳарга тенг бўладиган Skyline яшаш маскани Катамея шаҳрида бунёд этилади. 71 ёшли Хадид қурилиш қийматини 420 миллион фунт деб баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, уй 2025 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Иншоот 60 минг квадрат метр майдонни эгаллайди ва баландлиги 11 қават бўлади. «Гиннесснинг рекордлар китоби» вакиллари Skyline дунёдаги энг катта яшаш маскани бўлиш учун барча имкониятларга эга эканлигини тасдиқлади.

Яшаш маскани ҳудудида майдони 16 гектарли боғ ҳамда уй атрофини ўраб олувчи велосипед йўлаклари қуриш режалаштирилган. Шунингдек, у ерда халқаро брендлар дўконлари, ресторанлар ва фитнес-марказ жойлашадиган савдо маркази бўлади. Хонадонлар эгалари кўнгил очишлари учун учун музли майдон, қуруқ чанғи учиш тепалиги, сунъий қоя қурилади. Уй томида улкан бассейн жойлашади. Skyline иншоотида бир хонали хонадон нархи 35 минг фунт стерлингдан бошланади, уч хонали хонадон нархи эса 90 минг фунт бўлиши мўлжалланмоқда.

Қайд этилишича, уч мингдан ортиқ харидор яшаш масканидан хонадон сотиб олиш учун дастлабки маблағни ўтказган. Хонадонларнинг биринчи эгалари 2022 йил ёзида кўчиб киришлари кутилмоқда.

Мавзуга оид