ДХХ катта миқдордаги хорижий валютанинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди
ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги валюта қимматликларининг ноқонуний тарзда қўшни давлатга олиб чиқилишига чек қўйилди.
1989 йил Андижон вилояти Қорасув шаҳрида туғилган «Ш.Б.» томонидан давлат чегараларини бузган ҳолда 200 минг АҚШ доллари ҳамда 4,1 млн. Россия рублини Қирғизистон Республикасига олиб чиқилишининг олди олинди.
Шунингдек, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Косонсой туманининг чегараолди ҳудуд ҳисобланган «Хонқўрғон» маҳалласида 1996 йилда туғилган маҳаллий фуқаро «А.Э.» томонидан 119 960 АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, тўхтатиб қолинган хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 3,6 млрд сўмдан зиёдни ташкил этади.
«Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан ДХХ тергов идоралари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
14:41 / 06.11.2024