Фан-техника | 22:32 / 05.02.2020
6084
1 дақиқада ўқилади

Facebook компанияси Instagram орқали 20 млрд доллар ишлаб топди 

Instagram ижтимоий тармоғи Facebook компаниясига бир йилда 20 млрд доллар даромад келтирди. Бу компаниянинг 2019 йилдаги даромадининг чорак қисмидан кўпроғини ташкил қилади. 

Фото: Getty Images

Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.

Таъкидланишича, Facebook бу даромадни 2019 йил давомида ижтимоий тармоқдаги рекламадан олган. Бу қиймат компаниянинг 2019 йилда олган жами даромадининг чорак қисмидан кўпроғини ташкил қилади. 

Bloomberg’нинг таъкидлашича, Facebook Instagram’дан олган даромадини алоҳида банд билан кўрсатмайди.

Facebook бу борада изоҳ беришдан бош тортган.

Аввалроқ Google компанияси YouTube’дан қанча даромад олишини илк бор маълум қилганди. Таъкидланишича, видеопортал 2019 йилда ўз эгасига 15,1 млрд доллар даромад келтирган. 

Мавзуга оид