Ўзбекистон | 15:24 / 05.02.2020
9062
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзсаноатқурилишбанк инвестицион фаоллиги Ўзбекистон тижорат банклари ўртасида энг яхши натижани қайд этди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги 2019 йил якунлари бўйича Ўзсаноатқурилишбанкнинг инвестицион фаоллигини Ўзбекистон тижорат банклари ўртасида энг юқори ўринга лойиқ деб топди.

“Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари ва Марказий банки раиси томонидан 2019 йил 23 январда тасдиқланган “Тижорат банкларининг 2019 йилда инвестиция фаолиятини жадаллаштиришга қаратилган Йўл харитасига асосан ишлаб чиқилган Методология мезонларига мувофиқ тижорат банкларининг 2019 йилдаги инвестицион фаоллик даражаси ўрганилганда Ўзсаноатқурилишбанкнинг ушбу йўналишдаги фаолияти рейтинг рўйхатининг биринчи поғонасини эгаллаган.

Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнларида банкдан олинган маълумотлар сифат ва даромадлилик, ҳажмий, самарадорлик ва хатарлар билан боғлиқ кўрсаткичлар доирасида таҳлил қилиниб, умумлаштирилганида жами 85,6 балл тўпланди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ноябрь ойида “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги Ўзсаноатқурилишбанкка хизмат кўрсатиш сифатининг энг юқори - qA1 даражасини берган эди.

“Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги 1995 йилда ҳукумат қарори билан тузилган бўлиб, Ўзбекистондаги биринчи рейтинг агентлиги ҳисобланади. Агентлик тижорат банклари ва шу каби молиявий компанияларнинг банк хизматларини мониторинг қилиб боради ва шу асосда рейтинг тузади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид