Ўзбекистон | 19:00 / 05.02.2020
34156
2 дақиқада ўқилади

Собиқ «Чорсу» меҳмонхонасини сотиб олган тадбиркор мавжуд бинони бузиши мумкинми?

Халқимиз орасида машҳур бўлган, унинг бугунги тақдири билан кўпчилик қизиқадиган собиқ «Чорсу» меҳмонхонаси такрорий савдога чиқарилди. Ушбу маҳмонхона атрофидаги турли гап-сўзлар ушбу бинога алоқаси йўқ инсонни ҳам беэътибор қўймайди.

Фото: KUN.UZ

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали 2019 йилда ушбу бино бошланғич нархи 1 сўмлик нархда савдога чиқарилган эди. Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси буюртмасига асосан сотувга қўйилган бино-иншоот учун 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция мажбурияти ўрнатилган эди.

Эндиликда такроран савдога чиқарилган объектни сотишда белгиланган чет эл валютаси (АҚШ доллари) билан боғлиқ талаблар ва мажбуриятлар миллий валюта-сўмда (тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта айрбошлаш расмий курси бўйича) амалга ошириш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, аукцион ғолибининг инвестицион лойиҳасида меҳмонхона мажмуасининг мавжуд бино-иншоотларини бузиш назарда тутилган бўлса, бузиладиган бино ўрнида бунёд этиладиган меҳмонхона мажмуасининг камида уч юлдузли стандартга мос келиши талаби ўрнатилган. Бунда янги меҳмонхона биноси ташқи дизайнини бузилган бино ташқи дизайнига айнан бир хил этиб ишлаб чиқиш, янги мажмуа баландлиги бузилган бино баландлигидан паст бўлмаслиги зарур.

Янги меҳмонхона дизайни ва қурилиш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилиши шартлиги қайд этилган. Юқоридаги келтирилган маълумотларга таяган ҳолда айтиш мумкинки, собиқ «Чорсу» меҳмонхонасининг ҳозирги бино-иншоотларини бузиш мумкин, бироқ янги иншоотни қурганда талабларни унутмаслик лозим.

«Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази» ДУК PR-хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид