Ўзбекистон | 09:36 / 05.02.2020
25355
2 дақиқада ўқилади

Тўртта йўналишда базавий олий таълим муассасалари белгиланди

Ўзбекистон Миллий университети математика ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди

Фото: KUN.UZ

2020 йил 4 февраль куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раислигида ОТМ ректорлари, Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарма бошлиқлари, академик лицей директорлари иштирокида видеоселектор ўтказилди.

Вазирлик хабарига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 31 январь куни давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. 

Мазкур йўналишда республикадаги олий таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш учун 4 та йўналиш бўйича базавий ОТМ белгиланди. 

Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети математика ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди. 

Мазкур ОТМга амалда қўлланилаётган дарсликларни таҳлил қилган ҳолда, кейинги ўқув йили учун янги адабиётларни яратиш бўйича топшириқлар берилди. 

Шунингдек, базавий таълим муассасаларининг масъул кафедралари томонидан йил давомида илмий методик семинарлар ташкил этилади. 

Мавзуга оид