Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир ўринбосари: «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластер ва фермерлар учун фақат сервис ташкилот вазифасини бажариши керак»
Тошкент шаҳридаги Конгресс-холлда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари ҳамда ЎзЛиДеП ва Экопартия вакиллари иштирок этмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Баҳодир Холиқов сўзларига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластер ва фермерлар учун фақат сервис ташкилот вазифасини бажариши керак.
“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластер ва фермерлар учун фақат сервис ташкилот вазифасини бажариши керак.
Республикамиз бўйлаб 4 миллион 300 минг гектар суғориладиган ерлар бор. 2023 йил охирига келиб бу ерларнинг 3 миллион 200 минг гектари кластерлар томонидан эгалланади.
Республикамиз бўйлаб фақат мева-сабзавот етиштирадиган туман ёки ҳудуд йўқ. Балки, ғалла ва мева-сабзавот етиштирадиган ёки фақат пахта ва мева-сабзавот етиштирадиган туманлар бор. Мисол учун, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Қашқадарё ва Андижонда ҳам шундай туманлар бор”, - дейди қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари.
Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг тадбирда маълум қилишича, жорий йилда 250 минг гектар ерда сувни тежовчи технологиялар қишлоқ хўжалигини суғориш ишларида ишлатилади.
Мавзуга оид
17:20 / 23.06.2026
Фермерларни ҳақоратлаган Музработ ҳокими ҳайфсан олди
12:15 / 23.06.2026
Наманганда йирик қўйчилик кластери ташкил этилмоқда
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026