Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирусни тўхтатувчи дорилар тўплами топилгани маълум қилинди
Хитойлик олимлар абидол ва дарунавир дори воситаларининг биргаликда қўлланиши лаборатория тажрибаларида янги коронавирусни тўхтатиши мумкинлигини маълум қилишди.
Бу ҳақда хитойлик эпидемиолог олим Ли Ланьцзюань маълум қилди. Унинг айтишича, абидол ва дарунавир дори воситалари шунингдек Чжэцзян провинциясида коронавирусга чалинганларни даволашда қўлланган.
Олимнинг таъкидлашича, ҳозирда вирусга қарши қўлланаётган ОИВдан дори воситаси унча самарали эмас ва иккиламчи оқибатларга олиб келади. У абидол ва дарунавирни вирусга қарши қўллашни Саломатлик бўйича миллий комиссияга тавсия қилишини айтган.
Ли ушбу дориларни коронавирусга фақатгина шифокорлар кўрсатмаси билангина қўллаш кераклигини қўшимча қилиб ўтган.
Абидол вирусларга қарши, дарунавир эса ОИВ/ОИТСда қўлланувчи ретровирусга қарши дори воситаси ҳисобланади.
Аввалроқ Таиландда ОИТСга қарши «Лопинавир / Ритонавир» ва гриппга қарши «Осельтамивир» дори воситаларининг биргаликда қўлланиши коронавирусга чалинган беморни даволашда самара бергани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:55
Хитой энг узун темирйўл кўприклари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026