Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абхазия коронавирус туфайли Ўзбекистон ва яна 4та давлат фуқароларининг киришига тақиқ қўйди
Фото: REUTERS / Essam al-Sudani
Абхазия коронавируснинг тарқалиши муносабати билан бешта мамлакат фуқаролари учун мамлакатга киришга чекловлар қўйди. Бу ҳақда республика Миграция хизмати раҳбари Андрей Бобуа «Интерфакс»га хабар берди.
Унга кўра, «Абхазияга киришга вақтинча тақиқ Тожикистон, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой ва Қирғизистон фуқаролари учун амал қилади».
Унинг қўшимча қилишича, «бошқа мамлакатлардан, масалан, Африка жанубидаги давлатлардан бўлган муҳожирларга нисбатан бундай чекловлар жорий этилмайди, чунки уларда касаллик ўчоқлари топилмаган».
А. Бобуа Абхазияга киришга чекловлар 6 февралдан бошлаб республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияси билан жорий этилишини маълум қилди.
Бундан олдин, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби 5 февраль ҳолатига кўра навбатдаги маълумотни эълон қилганди.
Мавзуга оид
17:07 / 22.11.2025
Абхазияда уч ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025