«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ юридик хизмат ходимлари малакаси оширилмоқда
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги ҳудудий электр тармоқлари корхоналари юрисконсультлари малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда махсус курслар ташкил этилди.
Маълумки, электр энергетика соҳасида таъминотчи ва истеъмолчи ўртасида турли хил низовий вазиятлар вужудга келиб туради. Бундай ҳолатларда тизим корхоналари юридик бўлимларида хизмат қилаётган кадрлар зиммасига улкан масъулият юкланади. Шундай экан, корхона фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишда соҳа юристларининг касбий маҳоратини доимий ошириб бориш, бунда назария ва амалиёт уйғунлиги ҳамда энг илғор ўқув услубларига таянган ҳолда қайта тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиш зарурдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида 2019 йилда амалга оширилган ишларга баҳо берар экан, 2020 йилнинг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга ошириладиган ишларга алоҳида тўхталиб, жорий йилда қабул қилинадиган Давлат дастурига киритилиши лозим бўлган энг асосий йўналиш ва вазифаларни белгилаб олиш орқали амалга оширилаётган ислоҳотларга туртки берилиши алоҳида таъкидланган эди.
Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ҳокимияти органлари ваколатларини янада аниқлаштириш, кадрларни танлаш ва вазифага қўйишнинг шаффоф тизимини яратиш, коррупцияга қарши муросасиз жамиятни барпо этиш, кадрлар малакасини ошириш тизимини мустаҳкамлаш каби вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган 72 соатлик ўқув курсларида 200 нафардан ортиқ тингловчи иштирок этмоқда. Ўқув жараёнида машғулотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида «Блиц-сўров», «Ақлий ҳужум», «Кейс-стади», «Кичик гуруҳда ишлаш» ва бошқа интерфаол усуллар қўлланилиб, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, малака ошириш давомида тингловчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштириш жараёнлари, қонунчиликдаги янгиликлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмлари, коррупцияга қарши курашишнинг миллий ва халқаро тизими, давлат хизматчиларининг касб ва одоб-ахлоқ қоидалари, фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари, маъмурий тартиб-таомиллар ва бошқа мавзуларга оид маърузалар тинглайдилар.
Малака ошириш жараёнида тингловчилар жойларда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва ваколатли органларга киритиш тартиблари билан танишишдан ташқари, соҳада юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий баҳо бериш ва ечиш билан боғлиқ кўникмаларга эга бўладилар.
Курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган тартибдаги сертификатлар берилади.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024