Спорт | 22:28 / 07.02.2020
5612
1 дақиқада ўқилади

Олимпия машъаласи эстафетасини илк бор аёл киши бошлаб беради

Олимпия машъаласи эстафетасини илк бор аёл киши бошлаб беради. 121 кун давомида эстафета Япониянинг 47 та префектураси орқали ўтиб, 24 июлда Токиода ёзги Олимпия ўйинлари очилиши вақтида якунланади. 

Фото: Kyodo

Пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича Олимпия чемпиони, грециялик Анна Коракаки 2020 йилги Олимпия ўйинлари машъаласи эстафетасини бошлаб беради. Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, Коракаки Олимпия машъаласи эстафетасини бошлаб берадиган тарихдаги илк аёл бўлади. 

Коракаки 2016 йилги Олимпиадада пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича мусобақаларда олтин ва бронза медалларини қўлга киритган. 

Олимпия машъаласини ёқиш маросими Грециянинг Олимпия шаҳрида 12 мартда бўлиб ўтади. Сўнгра машъала Греция бўйлаб 2 ҳафта олиб юрилгач, махсус рейс билан Японияга етказилади.

121 кун давомида эстафета Япониянинг 47 та префектураси орқали ўтиб, 24 июлда Токиода ёзги Олимпия ўйинлари очилиши вақтида якунланади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид