Жаҳон | 23:25 / 13.03.2020
4712
1 дақиқада ўқилади

Грецияда Олимпия машъаласи эстафетаси бекор қилинди

Греция Миллий Олимпия қўмитаси коронавирус эпидемиясидан хавотирда Токиода ўтадиган 2020 йилги Олимпиада машъаласи эстафетасини тўхтатишга қарор қилди.

Фото: Instagram /Olympics /Shugo TAKEMI

Эстафета иккинчи кунидаёқ тўхтатилди. Бунга Спарта шаҳрида юзага келган тиқилинч сабаб бўлган: бу ерда минглаб одамлар машъалани олиб юришга таклиф қилинган Ҳолливуд актёри Жерард Батлерни кўриш учун келишган.

“Греция Олимпия қўмитаси Спартада Олимпия машъаласини олиб юриш маросимида кутилмаганда кўп одам тўплангандан кейин Грецияда машъала эстафетасини бекор қилиш бўйича қийин, бироқ зарур қарорни қабул қилди”, дейилган хабарда. 

Эстафетанинг Грециядаги қисмида 600 иштирокчи қатнашиши керак эди. Машъала Грециянинг ўнлаб шаҳарлари орқали олиб юрилиб, 3200 км йўл босиб ўтиши керак эди.

Эстафетанинг ушбу қисми бекор қилинганига қарамай, машъала 19 март куни Олимпиада ташкилотчилари – Япония вакилларига топширилади. Шу куни машъала самолётда Японияга етказилади, сўнгра бутун Япония орқали олиб ўтилади. Эстафета 24 июлда Олимпиада очилиши маросимида якун топади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид