Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайёра Баратова янги лавозимга тайинланди
Сайёра Баратова Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси раҳбари этиб тайинланди
Фото: KUN.UZ
Собиқ сенатор Сайёра Баратова 2020 йил 6 февралдан Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Сайёра Баратова 1960 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Мутахассислиги бўйича педиатр–шифокор. Юқори Чирчиқ туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори, Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
С.Баратова 2011 йилда "Шуҳрат" медали, 2018 йилда "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 16-17 январь кунлари Сайлов кодексининг 78-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг Сенат аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлислари ўтказилди.
Ўтказилган мажлислар натижаларига кўра, Тошкент вилоятидан Олий Мажлис Сенати аъзолигига Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори Қутбиддин Бурхонов, Тадбиркор аёллар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими раҳбари Малика Қодирхонова, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Маҳмуд Тоиров, Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати бош директори Абдулла Хурсанов сайланди.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026