Валюта курсидан тетрис ўйинларигача: Google'нинг кўпчилик билмайдиган имкониятлари
Google ҳар қандай мавзуда маълумот излашнинг энг қулай ва тезкор воситасига айланиб улгурган. Кўпчилик Google’дан фақатгина анъанавий тарзда маълумот излаш учун фойдаланади. Ваҳоланки, унинг имкониятлари анча кенгроқ.
Калькулятор
Қидирув бўлимига «калькулятор» сўзини киритиб, онлайн ҳисоблаш имкониятидан фойдаланиш, ҳар қандай қийинчиликдаги математик амални бажариш мумкин.
Вальюта курсини аниқлаш
Вальюталарнинг бир-бирига нисбатан курсини билиш учун қидирув соҳасига «валюта калькульятори» (валютный калькулятор) иборасини киритиш кифоя. Ёки «долларнинг сўмга нисбатан курси» шаклида сўз билан киритиш ҳам мумкин. Лекин бунда рус ёки инглиз тилидан фойдаланишга тўғри келади.
Калорияни аниқлаш
Google соғлом турмуш тарзини олиб боришни истовчиларга ҳам ёрдам беради. Истеъмол қилаётган маҳсулотингизнинг қувватлилик қийматини билмоқчи бўлсангиз, ўша маҳсулот номини киритиш кифоя.
Экраннинг ўнг томонида маҳсулот қанча килокалорияга эгалиги, қандай витамин ва микроэлементлари борлиги кўрсатилади.
Юзани ўлчаш
Агар юза текислигини, қиялик сатҳини ёки бурчакни ўлчамоқчи бўлсангиз, қидирув бўлимига «bubble level» деб ёзинг – юза текислигини ўлчовчи онлайн асбоб хизматингизда. Мобиль телефонингизни юзага текис тутиб, фойдаланишингиз мумкин.
Ўйинлар
Ҳеч қандай иловани юклаб олмасдан, Google’нинг ўзидаёқ ўйин ўйнаш имконияти бор. Pac-man, Snake номларини киритиш орқали болаликни эслатувчи энг содда ўйинларни топа оласиз.
Жониворлар товуши
Google’нинг бу имконияти кўпроқ болалар учун қўл келади. Қайси жонзот қанақа товуш чиқаришини билиб олиш учун «animal sounds» сўровини юбориш керак.
Шунда аксарият жониворларнинг товушларини жамлаган табло намоён бўлади.
«Кўзгу» эффекти
Қидирув тизимининг номи тескарисига «Elgoog» тарзида ёзилса, қидирилган маълумот матнини тескари – ўнгдан чапга кўринишда топиш мумкин.
Геолокацияни аниқлаш
Google керакли дамда сиз жойлашган аниқ манзил, геолокацияни харитада кўрсатиб беради. Бунинг учун қидирув бўлимига «my location» деб киритиш лозим.
Фақат бунинг учун мобил қурилма ёки компьютер созламаларида геолокация функцияси ёниқ бўлиши керак.
Харита
«Google map» сўровини юбориш орқали ўзингиз бўлиб турган шаҳарнинг харитасини топиб, бир нуқтадан иккинчи нуқтага қандай етиб олиш мумкинлигини аниқлай оласиз.
Okay Google
Google қидирув ойнасининг сўров киритиладиган қисми ўнг бурчагида рангли микрофон белгиси бор. Шу микрофонни босиб, ўзингизга керакли маълумотни оғзаки тарзда айтинг. Сунъий интеллект бир лаҳзада керакли маълумотни топиб беради.
Тизим сўров ҳақидаги бирламчи маълумотни ўқиб ҳам беради. Фақат биргина ноқулай томони: микрофон фақат инглиз тилини «тушунади».
Фото қидирув
Суратдаги ёки олдингиздаги объект ҳақида маълумот топмоқчи бўлсангиз, бунинг йўли осон. «Google Images» сўрови берилганда, фотокамера белгисини кўрсатувчи ойна пайдо бўлади. Шу белгининг устига босиб, телефон/компьютерингиз хотирасидаги фотосуратни юкланг.
Натижада Google суратнинг манбаси, ундаги тасвир ҳақидаги бор маълумотларни чиқариб беради.
Ҳужжат яратиш
docs.google.com манзилини териш орқали турли кўринишдаги онлайн ҳужжатларни яратиш мумкин. Бунинг қулайлиги шундаки, ҳужжатлар учун тайёр шаблонлар бор, тегишли ҳавола орқали уни топиш, бошқаларга юбориш, исталган ўзгартиришни киритиш мумкин.
Маълумот Google хотирасида сақланади.
Фактчекинг
Google орқали манбаси аниқ, текширилган фактларга асосланган маълумотларни ҳам топиш мумкин. Бунинг учун Fact Check Tools сўровини юбориб, пайдо бўлган қидирув ойнасига ўзингизни қизиқтираётган мавзуни киритинг.
Google фақат асосли манбалардан олинган маълумотларни сизга саралаб беради.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024
Россия Давлат хизматлари Google сервисларини ўчиришга тайёргарлик бошлади
00:49 / 30.10.2024