Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой авиакомпаниялари хорижлик учувчиларни оммавий тарзда ишдан бўшатишни бошлади
China Southern Airlines, Xiamen Airlines, Hainan Airlines, Tianjin Airlines ва Beijing Capital Airlines каби авиакомпаниялар хорижлик учувчилар билан шартномаларни бекор қилишга қарор қилган.
Хитойдаги бир нечта йирик авиаташувчилар хорижлик учувчиларни оммавий равишда ишдан бўшатишни бошлади, деб хабар бермоқда South China Morning Post.
РБК манбаларидан бирининг сўзларига кўра, учувчиларни ишдан бўшатишмаяпти, балки «маош тўланмайдиган таътилга чиқаришмоқда».
Газетанинг ёзишича, China Southern Airlines, Xiamen Airlines, Hainan Airlines, Tianjin Airlines ва Beijing Capital Airlines каби авиакомпаниялар хорижлик учувчилар билан шартномаларни бекор қилишга қарор қилган. Хабарда айтилишича, учувчиларга ишдан кетиш ёки ойлик маош сезиларли даражада камайган ҳолда ишлаш таклиф қилинмоқда.
Нашр мазкур вазиятни коронавирус тарқалиши билан изоҳламоқда. Маълумотларга кўра, 23 январгача мамлакатда авиаташувлар бозори ўсиб борган бўлса, эндиликда вазият кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавируснинг янги тури туфайли келиб чиққан зотилжамдан вафот этганлар сони 722 нафарга етди, 34 546 кишида касалланиш ҳолати қайд этилди.
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026