Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарада Идлиб бўйича Россия-Туркия музокаралари ўтказилди
Туркия томони Сочи келишуви доирасида Идлиб деэскалация ҳудуди чегаралари сақланиб қолишини ва ушбу ҳудуддан февраль охиригача Сурия қўшинлари олиб чиқиб кетилишини талаб қилган.
Туркия ташқи ишлар вазирлиги Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазият бўйича Россия делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путинни Сурия армияси Идлиб вилоятига ҳужумларни тўхтатиши учун Сурия президенти Башар Асадга босим ўтказишга чақирганди.
Телеканалнинг дипломатик манбаларга таяниб хабар беришича, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Седат Ўнал ва Сергей Вершинин бошчилигидаги делегациялар ўртасидаги музокаралар уч соатга яқин давом этган. Туркия томони Сочи келишуви доирасида Идлиб деэскалация ҳудуди чегаралари сақланиб қолишини ва ушбу ҳудуддан февраль охиригача Сурия қўшинлари олиб чиқиб кетилишини талаб қилган.
Шунингдек, Анқара деэскалация ҳудудидаги кузатув пунктларига Сурия қўшинлари томонидан уюштириладиган ҳар қандай ҳужумга жавоб қайтаришини билдирган.
2017 йил май ойида Остона шаҳрида Россия, Эрон ва Туркия вакиллари иштирокида ўтказилган музокараларда Сурияда тўртта деэскалация ҳудуди ташкил этилган. 2018 йилда учта ҳудуд Дамашқ назорати остига ўтган. Идлиб вилоятида жойлашган тўртинчи ҳудуд Сурия ҳукумати назоратидан ташқарида бўлиб, унинг катта қисми "Жабҳат ан-Нусра" ташкилоти жангарилари томонидан эгаллаб олинган. 2018 йил сентябрда Россия ва Туркия Сочида ўтказилган музокараларда Идлибда демилитаризациялашган ҳудуд ташкил этишга келишиб олган.
Мавзуга оид
17:21
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026