Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь Россия нефтини жаҳон нархларида сотиб олади
Аввалроқ Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак Россия ва Беларусь делегациялари Сочидаги музокаралар давомида 2020 йил учун нефть ва газ етказиб бериш шартлари тўғрисида келишувга эришганини маълум қилганди.
Беларусь нефтни қайта ишлаш заводлари Россия компанияларидан нефтни жаҳон бозори нархларида сотиб олади. Бу ҳақда Беларусь бош вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Крутой маълум қилди.
"Нефть, нефть бозори бўйича келишувлар тўғрисида гапирадиган бўлсак, Россия томони Беларусь нефтни қайта ишлаш заводлари Россия нефть компаниялари билан келишган ҳолда нефтни жаҳон бозорида ўрнатилган нархларда сотиб олишига рози бўлди", - дея Крутойнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда БелТА агентлиги.
Бундан ташқари, Крутой Минск Россия нефть бозоридаги барча субъектлар билан музокаралар олиб боришини маълум қилди.
"Биз кўп йиллардан бери Беларусга нефтни асосан катта бешлик - "Роснефть", "Лукойл", "Татнефть" ва бошқа компаниялар етказиб беришига ўрганиб қолгандик. Улар билан музокаралар албатта давом этади. Аммо "Белнефтехим" концерни ва нефтни қайта ишлаш заводларимиз Россия нефть бозорининг барча субъектлари билан ишлайди. Келаси ҳафтадан музокараларни бошлаймиз", - деди у.
Аввалроқ Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак Россия ва Беларусь делегациялари Сочидаги музокаралар давомида 2020 йил учун нефть ва газ етказиб бериш шартлари тўғрисида келишувга эришганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Сочида музокара ўтказди.
Мавзуга оид
18:33 / 17.07.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:42 / 17.07.2026
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40 / 17.07.2026
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49 / 17.07.2026