Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кузов рақамини ўзгартириш фойда бермади: «Нексия» операцияси фош этилди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимилари мамлакат ҳудудига мажбуриятнома асосида олиб кирилган ва қайтариб олиб чиқилмаган автотранспорт воситаларини аниқлаш борасида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида фуқаро Ж.Д. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашина белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.
Натижада автомашина муқаддам Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ойбек» чегара божхона пости орқали қайта олиб чиқиш мажбурияти асосида олиб кирилиб, муддатида олиб чиқилмасдан, автомашинани кузов идентификацион рақамлари ўзгартирилиб, ушбу Нексияни олдин ёниб кетган автомашина давлат рақами белгиси билан бошқариб юрилгани аниқланди.
Ҳозирда қиймати 45 миллион сўмни ташкил этувчи ушбу автомашина вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026