Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болаларни мактаб-интернатларга юбориш бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилади
Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилади
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 20-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги ҳужжати лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2013 йил 25 сентябрдаги 38, 25, 72қ/қ-сонли қарори билан тасдиқланган Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 20-бандидан “е” кичик банд чиқариб ташланиши мумкин.
Маълумот учун, комиссия хулосасини олиш учун боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ариза;
б) боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;
в) боланинг таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;
г) боланинг ўқиш жойидан таълимнинг муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома;
д) боланинг яшаш жойидаги шифохона бош врачи томонидан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма:
боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисида педиатрнинг хулосаси;
психоневрологнинг тиббий ташхиси ва боланинг ақлий ривожланишига тавсифи;
оториноларингологнинг қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи (эшитишда нуқсони бўлган болалар учун нутқ ва шивирлаб айтилган сўзларни идрок этиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, аудиограмма маълумотлари);
офтальмологнинг кўриш органига тавсифи (кўришда нуқсони бўлган болалар учун батафсил ташхиси);
ортопед врачнинг хулосаси (таянч-ҳаракатланиш аппаратида нуқсони бўлган болалар учун);
е) яшаш жойидан маълумотнома ва тавсифнома.
Янги ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, яшаш жойидан маълумотнома ва тавсифноманинг тақдим этилиши борасидаги талаб бекор қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
10:26 / 21.05.2025
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади
13:24 / 15.03.2025
Ўзбекистон ва Финландия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
09:30 / 04.12.2024
Дунёдаги энг қиммат 10 та мактаб-интернат: уларда йиллик ўқиш нархи 100 минг доллардан ошади
20:55 / 20.11.2024