Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ янги коронавирусга ном берди
Хитойда тарқалган янги коронавирусга расмий ном берилди. Аввалроқ Хитойда вирусга вақтинча NCP номи берилганди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, ташкилот коронавирусни COVID-19 деб номлади.
“Расмий ном ноаниқ ёки таҳқирловчи бошқа номлар қўлланиши олдини олиш учун талаб этилади. ЖССТ, ФАО ва Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти ўртасида мавжуд қоидаларга кўра, биз географик ном, ҳайвон, одам ёки одамлар гуруҳи билан боғлиқ бўлмаган, шу билан бирга касаллик билан боғланган ва талаффуз этилиши осон бўлган ном топишимиз керак эди”, деб айтган Гебрейесус Женевадаги матбуот анжуманида.
ЖССТ раҳбарининг тушунтиришича, номдаги CO бирикмаси коронавирусни, VI - вирусни ва D касалликни англатади, яъни COVID “Corona Virus Disease” (коронавирус билан чақирилувчи касаллик) иборасининг қисқартмаси ҳисобланади. “19” сони эса у аниқланган йил – 2019 йилни англатади.
Бунгача коронавирус 2019-nCoV (“2019 йилдаги янги коронавирус”) деб аталиб келинаётганди.
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 1018 нафарни, касалланганлар сони эса 42708 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
11:22
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026