Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат аъзолари энг долзарб масалалар бўйича тезкор йиғилишлар ўтказади
Ҳукумат аъзоларининг энг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ҳафтада камида бир марта йиғилиб, муаммоларни муҳокама қилиш ва улар ечимини тезкорлик билан ҳал этиб бориш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда ҳукумат аъзоларининг тезкор йиғилишлар ўтказиш тартиби такомиллаштирилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 апрелга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига ҳукумат аъзоларининг энг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича тезкор йиғилишлар ўтказиш тартибини такомиллаштириш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026