Ўзбекистон | 10:23 / 12.02.2020
3037
2 дақиқада ўқилади

Жорий йилда 200та банк хизматлари офислари ташкил этилади

Банкларни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилган

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 мартга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

давлат улушига эга бўлган банклар трансформацияси бўйича “йўл харита”ларини тасдиқлаш ва амалга ошириш;

давлат улушини стратегик инвесторга сотиш бўйича режа-график тузиш;

банкнинг капитал, ресурс базаси ва даромадларини оширишга қаратилган аниқ чораларни белгилаш;

қонун ҳужжатлари ва банк амалиётини банк назорати бўйича Халқаро Базель қўмитасининг банк назорати бўйича асосий тамойилларига мувофиқлаштириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда бизнес жараёнларини оптималлаштириш;

аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ҳамда замонавий чакана банк хизматлари турларини кенгайтириш;

жорий йилда 200 та банк хизматлари офислари ташкил этиш;

2,4 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий кредит линияларини жалб қилиш ва самарали ўзлаштириш;

қўшимча 15 трлн.сўм миқдорида юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитларини жалб қилиш;

банк тизимида ахборот-коммуникация технологияларини диагностикадан ўтказиш ва уларни замон талабларига келтириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш;

“кредит тарихи” ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш;

тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ривожлантириш назарда тутилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид