Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти ҳокимлиги хизмат машинасига жарима солинди
Наманганда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровнинг хизмат автомобилига жарима солинди.
«Namanganliklar» Telegram-каналида маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 февралида Тўрақўрғон туманида давлат рақами “50 050 AAA” бўлган Toyota Prado машинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасини бузиб, тезлик 70 км/соат билан чегараланган жойда 81 км/соат тезлик билан ҳаракатланган.

Тезлик меъёрдан оширилганини фоторадар қайд қилган.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтК 128(3)-моддасининг биринчи қисмига асосан вилоят маъмурияти томонидан 223 минг сўм жарима тўланган.

Таъкидланишича, вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси томонидан ҳокимлик транспорт воситалари ҳайдовчилари билан тушунтириш ишлари ўтказилган, бундан кейинги фаолиятда йўл ҳаракати қоидаларига тўла амал қилиш борасида қатъий кўрсатма берилган.
Мавзуга оид
10:21 / 16.07.2026
Паспорт ва ID-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилиниши кутилмоқда
11:01 / 14.07.2026
Йўлбўйи пулли автотураргоҳлар учун ҳақ тўламаганларга жарима қўлланиши мумкин
21:36 / 12.07.2026
Буғдойдан бўшаган ерларни ёқиб юборган 172 кишига 212,5 млн сўм жарима солинди
09:35 / 04.07.2026