Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ички бозорда истеъмол товарлари нархлари барқарорлигини таъминламоқчи
Ички бозорда истеъмол товарлари нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, инфляция даражасини 2020 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида сақлаб қолиш учун тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган
Фото: Shutterstock
Ўзбекистонда нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги қабул қилинган чора-тадбирлар дастури амалга оширилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, йил давомида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги қабул қилинган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш;
мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш параметрлари ҳамда “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратишни рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар;
истеъмол товарлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган тақчилликни олдиндан аниқлаш;
монетар ва номонетар омилларнинг ички нархлар барқарорлигига таъсирининг олдини олиш;
мувофиқлаштирилган монетар-фискаль ва монополияга қарши сиёсат юритиш;
иқтисодиётга ажратилган кредитлар қолдиғи ўсишини ЯИМ номинал ўсиш даражасида, давлат бюджети харажатлари ва умумий фискал баланснинг қонунда белгиланган параметрлар доирасида бўлишини таъминлаш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026