Ўзбекистон | 09:58 / 12.02.2020
3834
1 дақиқада ўқилади

Самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органлар қисқартирилади

Самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органлар ишини қайта кўриб чиқиш мўлжалланган

Ўзбекистонда самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органлар қисқартирилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 сентябрга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади. Лойиҳаларда:

комиссиялар ва ишчи гуруҳлар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда натижаси бўйича уларни келгусида қисқартириш ва оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органларни қисқартириш масалалари назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид