Uzcard электрон коммерцияларнинг умумий миқдорини ҳисоблаб чиқди: бир йил ичида 108,8 фоизгача ўсиш кузатилган
Ҳозирги кунда «СМС-хабарнома» хизматига уланган пластик карталар сони 5 942 206 тага етди.
Uzcard компанияси ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар натижалари билан таништирди. Маълум бўлишича, 2019 йилда банкоматлар орқали нақд пул ечиб олишнинг умумий миқдори 23,27миллиард сўмни ташкил этган, бу эса ўз навбатида, 2018 йил билан таққослаганда 18,36 млрд. сўмга кўпроқ дегани. Шу тариқа, ўтган йилда ўсиш кўрсаткичи 386 фоизни ташкил этди.
Бундан ташқари, компания e-commerce транзакциялари умумий сонини ҳам сарҳисоб қилди, унга кўра, улар бир йил ичида 11,2 фоизга ўсиб, 344,3 миллион сўмни ташкил этди. 2019 йилда электрон тижорат бўйича транзакцияларнинг умумий ҳажми 17,050 трлн. сўмга етган, бу кўрсаткич 2018 йил билан солиштирганда 8,8 трлн. сўмга (+ 108,8%) кўпроқ натижа эканлигини англатади.
2019 йилда POS-терминаллар бўйича транзакциялар умумий ҳажми 514,4 млн.ни ташкил этди, 2018 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 40,5 млн.га кам (камайиш — 7,3%).