Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХА Тошкент шаҳар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Санжар Абдуллаев Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади
Адлия вазирининг буйруғи билан Санжар Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Давлат хизматлари агентлиги хабарида айтилишича, С. Абдуллаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Uznews хабарига кўра, Санжар Абдуллаев янги лавозимда Ҳусан Очиловни алмаштирди.
С. Абдуллаев 1987 йил Тошкентда туғилган, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавриатини, 2012 йилда магистратурасини тамомлаган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026