Ўзбекистон ЮНEСКОнинг яна бир конвенцияси иштирокчисига айланди
Ўзбекистон ЮНEСКОнинг Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенцияси иштирокчисига айланди
2020 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси учун ЮНEСКОнинг Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди.
Конвенция 2005 йил 20 октябрда Париж шаҳрида имзоланган ва 2007 йил 18 мартда кучга кирган. Ўзбекистон Конвенцияни 2019 йил 14 октябрда ратификация қилган. Ҳозирги вақтда ҳужжат 148 та давлат томонидан ратификация қилинган.
Конвенциянинг асосий мақсади – маданий ўзини ифодалашнинг турли хил шаклларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўли билан турли маданиятларнинг ўзаро эркин алоқа қилиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Ҳозирги вақтда мамлакатда Конвенциянинг асосий қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш учун тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, жумладан «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали, Мақом санъати халқаро форуми, Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши бунга мисол бўлади, дейилади ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
13:40
Ўзбекистонда ХМТнинг Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги конвенцияси ратификация қилинди
20:57 / 23.10.2024
Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди
19:16 / 04.10.2024
Тошкентдаги иккита тарихий маҳаллада арт-резиденциялар очилди
11:41 / 02.09.2024