Жамият | 08:45 / 15.02.2020
22958
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда икки кун ичида 224та пичоқ олиб қўйилди - ИИББ

Тошкентда ИИББ ходимлари 12 ва 13 февраль кунлари давомида 224та пичоқларни олиб қўйишди

Фуқаролар пичоқларни устки кийим чўнтагида ёки автомобиль салонида сақлаганлар, аммо мақсадлари уларни чархлаш ёки ЙТҲда жабрланган кишининг хавфсизлик камарини кесишда бўлмаган. Баъзи фуқароларда икки-учтадан пичоқ, бита, металл симлар бор эди. 

ИИББ хабарига кўра, олиб қўйилган пичоқлар яхши чархланган, кўпларининг тиғлари 20 см.дан ошган ва кертиклари ҳамда қон оқиш жойлари ҳам бор эди. Яъни, ушбу пичоқлар ва биталар маиший зарурият учун эмас, бировга жиддий тан жароҳатлари етказиш мумкин бўлган совуқ қурол сифатида сақланган.

Пичоқлардан ташқари, профессионал ёки хонаки тайёрланган бейсбол биталари (бейсбол спорт сифатида бизда кенг тарқалмаган пайтда), металл сим ва таёқлар, пневматик тўппонча олиб қўйилди.

Мавзуга оид