Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлинда жамоат транспортида пичоқ билан юриш тақиқланди
Берлин транспортида совуқ қуролларни тақиқлаш метрода пичоқ билан содир этилган ҳужумдан кейин жорий қилинди. Ушбу чора Германиянинг бошқа минтақаларида ҳам қўллаб-қувватланди.
17 июл, пайшанба куни Берлинда жамоат транспорти ва вокзалларда қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган бир қатор буюмларни олиб юришни тақиқлаш кучга кирди. Бу қарор аввалроқ пойтахт метросида пичоқ билан содир этилган ҳужум фонида шаҳар ҳокимияти томонидан маъқулланган эди.
Янги тақиқ пичоқлар, шокка туширувчи қуроллар, қўзғатувчи моддалар (жумладан, қалампирли баллончалар) ва сигнал тўппончаларига тааллуқлидир. Унинг қўлланиши вокзаллар, метро станциялари, S-Bahn поездлари, минтақавий поездлар, автобуслар, трамвайлар ва паромларни қамраб олади. Автобус ва трамвай бекатлари бу рўйхатда йўқ, дея таъкидлайди dpa агентлиги.
Ўз навбатида, Берлин шаҳар полицияси энди кимнингдир вокзалларда қурол олиб юрганини текшириш ҳуқуқига эга: авваллари улар оддий вазиятларда бундай ваколатларга эга бўлмаган. Қоидада истиснолар ҳам мавжуд — масалан, тақиқ полиция ходимлари ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларига тааллуқли эмас. Қуролларни жамоат транспортида иш учун зарур бўлганлар – умумий овқатланиш ходимлари, курерлар ва бошқалар олиб юришига ҳам рухсат берилади. Тақиқ яқинда сотиб олинган ва асл ўрамида олиб ўтиладиган пичоқларга тааллуқли эмас.
Мавзуга оид
16:14 / 04.06.2026
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
15:14 / 04.06.2026
Йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлади
17:55 / 25.05.2026
Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади
13:40 / 20.05.2026