Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти мамлакатдаги АҚШ ҳарбийлари сонини қисқартиришга тайёрлигини билдирди
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" жангарилари ўртасида қуролли кураш давом этмоқда. Шу билан бирга, АҚШ расмийлари ва “Толибон” ҳаракати вакиллари яқин орада кучга кирадиган етти кунлик сулҳ тўғрисида келишувга эришгани хабар қилинди.
Афғонистон мамлакатдаги АҚШ ҳарбийлари сонини қисқартириш эҳтимолига тайёр, деб маълум қилди Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани.
"Биз бунга тайёрмиз. Барча операцияларнинг 94 фоизга яқини афғон кучлари томонидан ўтказилмоқда", - деди у Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда.
Кобул қисқартириш қай даражада бўлишига рози эканлиги ҳақидаги саволга Ғани барчаси мамлакатдаги шароитларга боғлиқлигини айтди.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" жангарилари ўртасида қуролли кураш давом этмоқда. Шу билан бирга, АҚШ расмийлари ва “Толибон” ҳаракати вакиллари яқин орада кучга кирадиган етти кунлик сулҳ тўғрисида келишувга эришгани хабар қилинди. Ушбу даврнинг муваффақиятли якунланиши ўт очишнинг расман тўхтатилишига, афғонлараро мулоқотнинг бошланишига ва Америка қўшинларининг Афғонистондан якуний олиб чиқилиши учун шароит яратилишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
20:40 / 16.07.2026
Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ – Кобул Ўзбекистон ҳақидаги хабарларни рад этди
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026