Жамият | 13:35 / 17.02.2020
5357
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий билим юртига ўқишга киритишга ваъда берган шахсга суд ҳукми эълон қилинди 

Андижонда ҳарбий билим юртига ўқишга киритишга ваъда берган шахсга суд ҳукми эълон қилинди

Фото: Thinkstock

Тергов жараёнида аниқланишича, 2019 йил июнь ойида Олтинкўл туманида яшовчи 34 ёшли Р.Э. Марҳамат туманида яшовчи О.К.нинг ўғлини ҳарбий билим юртига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 6.000.000 сўм миқдорда пулларни алдов йўли билан қўлга киритган ва берган ваъдасини бажармаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Р.Э.,га нисбатан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Р.Э.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблов эълон қилинган ва “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг 2020 йил 23 январь кунги ҳукмига кўра, Р.Э. ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 2 йил 3 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид